USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда кореялик мутахассислар иштирокида бепул тиббий кўрик ўтказилди

129 марта
Хоразмда кореялик мутахассислар иштирокида бепул тиббий кўрик ўтказилди

Урганч шаҳрида жойлашган Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида халқаро ҳамкорлик доирасида аҳоли учун муҳим тиббий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбир доирасида Квандонг католик университети қошидаги Муқаддас Мария халқаро шифохонасининг малакали мутахассислари иштирокида икки кунлик бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Кўрик давомида фуқаролар турли йўналишларда чуқур тиббий текширувлардан ўтказилиб, хорижий шифокорлар томонидан аниқ тавсия ва маслаҳатлар берилди. Кореялик мутахассисларнинг юқори малакаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур ташаббус маҳаллий шифокорлар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, тажриба алмашиш, илғор билим ва кўникмаларни ўзлаштириш имконини яратди.

Тадбир доирасида тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди. Ушбу келишув келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар алмашинувини кенгайтириш ҳамда тиббий хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Мутасаддилар таъкидлаганидек, бу каби халқаро ҳамкорлик лойиҳалари Хоразмда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тиббий кўрик иштирокчилари эса мазкур ташаббусдан мамнун эканликларини билдириб, бундай фойдали тадбирларни келгусида ҳам давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: