USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда эзгулик миссияси: Кореялик волонтёрлар тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатмоқда

128 марта
Урганчда эзгулик миссияси: Кореялик волонтёрлар тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатмоқда

Урганч шаҳрида инсонпарварликка йўғрилган муҳим халқаро ташриф бўлиб ўтмоқда. “Uzbekistan Airports” компанияси томонидан “Incheon Global Volunteer Program 2026” дастури доирасида Ўзбекистонга келган Корея Республикасининг Incheon International Airport Corporation делегацияси илиқ кутиб олинди.

Мазкур ташриф оддий расмий учрашувлардан фарқ қилади. Делегация таркибида тажрибали тиббиёт мутахассислари жамланган бўлиб, улар Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида аҳолига бепул малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Бу эса кўплаб беморлар учун хорижий шифокорлардан маслаҳат олиш ва замонавий даволаниш имкониятини яратмоқда.
Шу билан бирга, дастур доирасида ижтимоий йўналишдаги ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Волонтёрлар Хоразм вилоятидаги мактабларда бўлиб, ўқувчилар билан мулоқотлар ўтказмоқда, уларга билим ва тажриба улашмоқда. Бу каби учрашувлар ёш авлодни руҳлантириш ва уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай ташаббуслар давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инсонлар ўртасидаги ишонч ва дўстликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Урганчдаги ушбу эзгулик миссияси халқаро алоқалар нафақат расмий даражада, балки амалий ёрдам ва инсонпарварлик руҳида ҳам ривожланаётганининг ёрқин ифодасидир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: