USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг 13 та шаҳар ва тумани учун ривожланиш концепциялари ишлаб чиқилди

14 марта
Хоразмнинг 13 та шаҳар ва тумани учун ривожланиш концепциялари ишлаб чиқилди

Хоразм вилоятининг 13 та шаҳар ва тумани учун ривожланиш концепциялари ҳамда «йўл хариталари» ишлаб чиқилди.

Президент топшириғига мувофиқ, «Ақл маркази – ҳокимлик – Халқ депутатлари Кенгаши» тамойили асосида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур ҳужжатлар тайёрланди.
11 август куни ушбу концепция ва «йўл хариталари» Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 25-сессиясида муҳокама қилинди.

Тадқиқот жараёнида Марказнинг 13 нафар илмий ходими ҳар бир шаҳар ва туманга бириктирилиб, ҳудудларнинг иқтисодиёт тармоқлари, табиий хомашё салоҳияти, географик жойлашуви, экологик ҳолати ва инфратузилма имкониятлари ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида 150 га яқин амалий чора-тадбир белгиланди. Шунингдек, ҳар бир ҳудуд бўйича йил якунига қадар чуқур ўрганиладиган 10 тадан истиқболли ўсиш йўналиши шакллантирилди.
Тайёрланган таклифларда ҳудудларда мавжуд ресурслар ва ички захиралардан самарали фойдаланиш, уларни янги иқтисодий ўсиш манбаларига айлантириш бўйича аниқ чоралар назарда тутилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2026 йилнинг ўзида 400 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча маҳсулот ва хизматлар яратилиши кутилмоқда.
Бу Хоразм вилояти иқтисодий ўсишини қўшимча 0,5 фоиз бандга тезлаштириб, ўсиш суръатини 8,4 фоиздан 8,9 фоизгача ошириш учун замин яратади.
Эндиликда мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш ва ҳар бир ҳудуднинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: