USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазораспда янги асфальт ётқизилди: унинг қалинлиги қанча бўлиши керак?

316 марта
Ҳазораспда янги асфальт ётқизилди: унинг қалинлиги қанча бўлиши керак?

Ҳазорасп туманидаги «Обод замин» маҳалласида янги асфальт ётқизилди. Бир қарашда йўлнинг ободонлаштирилаётгани аҳоли учун қувонарли ҳолат. Бироқ маҳалла аҳолисида бошқа савол ҳам пайдо бўлмоқда: ёдқизилган асфальтнинг қалинлиги қанча ва у амалдаги талабларга мосми?

Аҳоли, айниқса, йўл қопламаси қанча сантиметр қалинликда бўлиши кераклиги, ишларни бажаришда қандай меъёр ва стандартларга амал қилингани билан қизиқмоқда.

Муҳими, асфальт қопламасининг қалинлиги барча йўллар учун бир хил белгиланмайди. У йўлнинг тоифаси, ундан фойдаланиш интенсивлиги, транспорт воситалари юки, асос қатламининг ҳолати ва лойиҳада белгиланган техник талабларга қараб аниқланади.

Шу сабабли «стандарт бўйича асфальт айнан фалон сантиметр бўлиши шарт» деган ягона рақамни айтиш тўғри бўлмайди. Энг аввало, мазкур кўча учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида асфальт қопламаси ва унинг қатламлари қандай қалинликда белгиланганини кўриш лозим.
Агар йўл қурилиши ёки таъмирлаш ишлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган бўлса, аҳоли учун яна бир муҳим масала — амалда бажарилган иш лойиҳа ва техник талабларга мос келадими?

Бунинг энг аниқ жавоби асфальт қопламасининг қалинлигини махсус ўлчаш, бажарилган ишлар далолатномалари ва лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш орқали берилиши мумкин.

Шу муносабат билан «Обод замин» маҳалласи аҳолисини қизиқтираётган савол очиқ қолмоқда:

Янги ётқизилган асфальтнинг лойиҳада белгиланган қалинлиги қанча ва амалда қанча сантиметр асфальт ётқизилди?

Агар йўл ишлари масъул ташкилотлар томонидан белгиланган меъёр ва лойиҳа талаблари асосида бажарилган бўлса, бу ҳақда жамоатчиликка аниқ маълумот берилиши аҳолидаги саволларга ойдинлик киритган бўлар эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: