USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Рақамли технологиялар вазири УрДУда бўлди

195 марта
Рақамли технологиялар вазири УрДУда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Урганч давлат университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вазир университетда янгидан барпо этилаётган Интеллектуал илмлар ва технологиялар факультети ўқув биноси ҳамда мазкур бино негизида ташкил этилаётган Сунъий интеллект маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Университет масъуллари томонидан марказнинг асосий йўналишлари, имкониятлари ва истиқболда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Учрашувда сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва инновацион ишланмаларни ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг замонавий IT кўникмаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу йўналишда зарур тавсия ва таклифлар билдирилди.

Ташриф доирасида УрДУнинг IT йўналишларида таҳсил олаётган талабалар томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар ҳам намойиш этилди.

Замонавий технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва ёшларни инновацион фаолиятга кенг жалб этишда ушбу марказ муҳим майдонлардан бири бўлиши кутилмоқда.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: