USD: 11,824 so'm EUR: 13,797 so'm RUB: 140 so'm GBP: 16,115 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,824 so'm EUR: 13,797 so'm RUB: 140 so'm GBP: 16,115 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

106 ёшни қарши олган Бакпошша она «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

288 марта
106 ёшни қарши олган Бакпошша она «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи 106 ёшни қарши олган Бакпошша она Сопаева юксак давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, Бакпошша она Сопаева жамиятимизда ижтимоий барқарорликни сақлаш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Мукофотни тантанали равишда топшириш мақсадида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Бакпошша онанинг хонадонига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари онахонни юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этиб, «Шуҳрат» медалини унга тантанали равишда топширди.

106 ёшни қарши олган Бакпошша она юртимизда кексаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлигини билдириб, дуога қўл очди.
Онахон самимий миннатдорлик сўзларида Ўзбекистон Республикаси Президентига юксак эътибор учун ташаккур изҳор этиб, юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва осойишталигини тилади.

Зеро, узоқ умр кўриб, ҳаёт тажрибаси ва эзгу фазилатлари билан ёш авлодга ибрат бўлиб келаётган нуронийларни эъзозлаш — миллий қадриятларимизнинг ёрқин ифодасидир.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Бакпошша она Сопаеванинг юксак давлат мукофоти билан тақдирлангани Қўшкўпир аҳли учун ҳам қувончли воқеа бўлди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: