USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Огоҳлик бор жойда хавфга ўрин йўқ” — Хоразмда газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот давом этмоқда

11 марта
Яқинда Гурлан туманида ташкил этилган тадбир доирасида аҳолига суюлтирилган газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш йўллари ҳаётий мисоллар асосида батафсил тушунтирилди. Мутахассислар айниқса газ баллонлари ва шлангларидан фойдаланиш қоидаларига алоҳида эътибор қаратишди.

📌 Хотирада тутиш зарур бўлган асосий қоидалар:

🔹 Газ баллонлари ва шлангларини мунтазам равишда мутахассисларга текширтириб туринг
🔹 Хонадонда доимий ҳаво алмашинувини таъминланг
🔹 Вояга етмаган болаларни газ жиҳозлари ёнида қаровсиз қолдирманг ва уларга бу жиҳозлардан фойдаланиш қатъиян тақиқлигини тушунтиринг

Мутахассислар таъкидлашича, хавфсизлик — фақат маъмурий назорат билан эмас, балки ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳушёрлиги билан таъминланади. Ўзингиз, оилангиз ва яқинларингиз ҳаёти ва саломатлиги учун зангори оловдан фойдаланишда эҳтиёт чорларига риоя қилинг — чунки энг ишончли ҳимоя воситаси айнан ўзимизнинг огоҳлигимиздир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: