USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саёт маҳалласида янги газ қувурлари тортилмоқда

13 марта
Саёт маҳалласида янги газ қувурлари тортилмоқда

Аҳоли фаровонлиги ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу боис, жойларда узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш, хусусан, коммунал тизимларни модернизация қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хива туманининг “Саёт” маҳалласида айни кунларда қизғин давом этаётган йирик лойиҳа бунинг яққол исботидир.

Ушбу маҳалла ҳудудидан ўтган эски газ қувурлари бундан 50-60 йиллар олдин ётқизилган бўлиб, ушбу масалани ҳал этиш мақсадида “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан кенг кўламли реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Эскирган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган тармоқлар ўрнига диаметри 159 мм бўлган 1,4 км. узунликдаги янги ва юқори ўтказувчанликка эга газ қувурлари тортилмоқда.

Янгиланиш ортидан нималар ўзгаради?
Маҳалладаги мингдан зиёд хонадонларнинг газ таъминоти тубдан яхшиланади ва бир меъёрда етказиб берилиши таъминланади.

Минимал йўқотиш: Тизимдаги техник йўқотишларнинг ва газ сизиб чиқиши ҳолатларининг олди олинади.

Хавфсизлик: Кўп йиллик хавфли тармоқ ўрнига хавфсиз ва замонавий тизим йўлга қўйилади.

- Ушбу янгиланиш ишлари нафақат бугунги кун, балки келгуси йилларда ҳам аҳолини узлуксиз ҳамда сифатли табиий газ билан таъминлашга хизмат қилади. Тизимнинг янгиланиши, айниқса, куз-қиш мавсумида ҳудудда газ босимининг барқарор бўлишини кафолатлайди, -дейди “Хиватумангаз” ГТБ бош муҳандиси Шодлик Бекчанов.

Бир сўз билан айтганда, Саёт маҳалласидаги бу хайрли ишлар ҳудуд драйверига айланиб, юзлаб оилаларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Сифатли ва тезкор бажарилаётган ушбу лойиҳа яқин кунларда тўлиқ якунланиб, аҳоли ихтиёрига топширилиши режалаштирилган.

11.08.2026

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: