USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шовотда 44 йиллик газ қувури янгиланмоқда: 389 та хонадонда газ таъминоти яхшиланади

11 марта
Шовотда 44 йиллик газ қувури янгиланмоқда: 389 та хонадонда газ таъминоти яхшиланади

Шовот туманининг Тўқманғит маҳалласида аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида мукаммал таъмирлаш ишлар олиб борилмоқда. Тизимдаги энг муҳим лойиҳалардан бири — маҳалла ҳудудидан ўтган 114 мм диаметрли, бундан 44 йил муқаддам ётқизилган газ қувурларини тўлиқ янгисига алмаштириш ишларидир.

Сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда
Йиллар давомида хизмат қилган эски қувурлар нафақат босимнинг пасайишига, балки ортиқча газ йўқотишларига ҳам сабаб бўлаётган эди. Янги ва замонавий қувурларнинг ўрнатилиши ушбу хавф-хатарларга барҳам беради.

Лойиҳанинг асосий натижалари:
- 389 та хонадон учун табиий газ босими барқарорлашади ва таъминот даражаси сезиларли даражада яхшиланади;
- Тизимдаги ортиқча газ йўқотишларининг олди олинади, бу эса ресурслардан унумли ва тежамкор фойдаланишни таъминлайди;
- Маҳалла аҳли учун куз-қиш мавсумида иссиқ ва хавфсиз шароит яратилади.

Амалга оширилаётган бу хайрли ишлар Тўқманғит маҳалласи турғунларининг турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг хонадонларига узлуксиз ва сифатли ҳаётий неъматларни етказиб беришга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: