USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда давлат корхонаси раҳбарига «ҳайфсан» берилди

594 марта
Хоразмда давлат корхонаси раҳбарига «ҳайфсан» берилди

Хоразм вилояти ҳокимининг 2026 йил 10 сентябрдаги фармойиши билан «Ягона буюртмачи хизмати» инженеринг компанияси давлат муассасаси директори Жуманазаров Аброр Ботирбаевичга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Фармойишда қайд этилишича, раҳбар иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани ҳамда хизмат интизомини бузгани учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-қисми асосида унга «ҳайфсан» берилган.

Ҳужжатда интизомий чора қўлланишига Хоразм вилояти прокуратурасининг 2026 йил 26 августдаги интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги 10.6/2-25-сонли хати, шунингдек А. Жуманазаровнинг тушунтириш хати асос бўлгани кўрсатилган.

Меҳнат кодексининг 312-моддаси нима дейди?

Амалдаги Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра, меҳнат интизомини бузган ходимга иш берувчи бир қатор интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин. Улар орасида ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ошмаган миқдорда жарима ва айрим ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари бор. 

Шу билан бирга, ҳар қандай жазо қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланиши керак.
Хоразм вилояти ҳокимининг мазкур фармойиши ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари У. Якубов зиммасига юклатилган.

Эътиборли жиҳати — ҳужжатда Аброр Жуманазаровга нисбатан «ҳайфсан» қўлланишига олиб келган ҳолатларнинг батафсил тафсилотлари очиқланмаган.

Шу сабабли, фармойишда қайд этилган маълумотлардан ташқари ҳолатларга нисбатан хулоса чиқаришга ҳозирча эрта.

Хоразмбугун.уз ушбу масала бўйича қўшимча маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганишда давом этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: