USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм божхонасида махсус суриштирув хонаси ишга туширилди

60 марта
Хоразм божхонасида махсус суриштирув хонаси ишга туширилди

Хоразм вилояти божхона бошқармасида суриштирув жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этишга мўлжалланган «Махсус суриштирув хонаси» фаолияти йўлга қўйилди.

Янги хона замонавий техник воситалар билан жиҳозланган бўлиб, унда процессуал ҳаракатларни, жумладан, сўроқ жараёнларини белгиланган тартибда ўтказиш ва қайд этиш имконияти яратилган.

Тадбирда Божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А. Ахлимирзаев, вилоят прокуратураси вакиллари ҳамда божхона бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида ходимларга суриштирув ишларини қонунчилик талаблари асосида олиб бориш, процессуал ҳаракатларни сифатли ва холис амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

8 ойда 15 миллиард сўмлик товар ушланган
Янги хонанинг ишга туширилиши замонавий инфратузилма яратилиши сифатида баҳоланмоқда.

Бироқ божхона органлари фаолиятидаги рақамлар ҳам эътиборга молик.

Бошқарма маълумотига кўра, 2026 йилнинг ўтган 8 ойида 844 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар доирасида қарийб 15 миллиард сўмлик ноқонуний товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган.

Қизиғи, бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ошган. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 416 тага кўпайган, ушланган товарларнинг умумий қиймати эса 5 миллиард 602 миллион сўмга ошган.

Бу рақамлар божхона соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича назорат кучайганини кўрсатади. Энди янги махсус суриштирув хонасида процессуал жараёнларнинг қай даражада сифатли ва шаффоф ташкил этилиши ҳам муҳим масала бўлиб қолади.

Зеро, замонавий техника ва махсус хонанинг ўзи етарли эмас. Асосий мезон — ҳар бир суриштирув жараёнининг қонун доирасида, холис ва процессуал талабларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилишидир.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: