USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

УРГАНЧДА ГАЗ ИНФРАТУЗИЛМАСИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА: 3 МИНГГА ЯҚИН ХОНАДОН БАРҚАРОР ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

121 марта
УРГАНЧДА ГАЗ ИНФРАТУЗИЛМАСИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА: 3 МИНГГА ЯҚИН ХОНАДОН БАРҚАРОР ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Урганч туманида аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш ва газ тармоқларидаги техник йўқотишларни камайтириш мақсадида кенг кўламли модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали томонидан тасдиқланган манзилли дастур асосида газ тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, айни кунларда Урганч туманининг «Шерматлар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи юқори босимли газ қувурларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Режага мувофиқ, диаметри 273 миллиметр бўлган, умумий узунлиги 945 метрни ташкил этувчи газ тармоғи мукаммал таъмирланиб, реконструкция қилинмоқда. Ҳозирда ҳудуддаги амалий ишлар якуний босқичга етган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тармоқнинг янгиланиши газ таъминоти тизимининг ишончлилигини ошириш билан бир қаторда, қувурлардаги газ сизиб чиқиши ва техник йўқотишларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Урганч шаҳридаги 2 800 дан ортиқ аҳоли хонадонларини табиий газ билан бир маромда ва етарли босимда таъминлаш имконияти яратилади.

Мазкур модернизация ишлари, айниқса, куз-қиш мавсумида газ тармоқларига тушадиган юкламани барқарор бошқариш ва истеъмолчиларга газни ишончли етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади.

Энергия инфратузилмасини босқичма-босқич янгилаш орқали аҳоли учун янада барқарор ва қулай шароит яратиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: