USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тупроққалъада 19 та сирли қабр: бронза даврига оид ноёб қабристон аниқланди

180 марта
Тупроққалъада 19 та сирли қабр: бронза даврига оид ноёб қабристон аниқланди

Хоразмда тарихнинг минг йиллар давомида яширин қолган яна бир саҳифаси очилди. Тупроққалъа тумани ҳудудида бронза даврига оид бўлиши мумкин бўлган номаълум қабристон аниқланди.

Хоразм Маъмун академияси археологик экспедициясининг дала тадқиқотлари давомида Тупроққалъа тумани ҳудудида илгари фанга номаълум бўлган археологик ёдгорлик топилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аниқланган қабристон бронза даврига мансуб. Ёдгорлик ҳудудида тошдан қурилган, яшиксимон шаклдаги 19 та қабр рўйхатга олинган.

Бу топилманинг аҳамияти шундаки, қабрлар тузилиши, уларнинг жойлашуви ва бошқа археологик белгилар ушбу ҳудудда минглаб йиллар аввал яшаган аҳолининг дафн анъаналари ҳақида муҳим маълумот бериши мумкин.

Археологлар учун энг қизиқ жиҳатлардан бири — 19 та қабрдан иборат яхлит дафн мажмуасининг аниқланиши. Тадқиқотлар давомида қабрларнинг тузилиши, дафн маросимлари ва улардан топилиши мумкин бўлган ашёлар ўрганилади.

Мутахассисларнинг кейинги тадқиқотлари натижасида ёдгорликнинг аниқ санаси, унда дафн этилган аҳолининг даври ва маданий хусусиятлари ҳақида янада аниқ маълумотлар олиниши кутилмоқда.
Тупроққалъадаги бу топилма Хоразм ҳудудидаги қадимги жамиятлар тарихини ўрганиш учун муҳим археологик манбалардан бирига айланиши мумкин.
Тадқиқотлар давом этмоқда.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: