USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда пахта йиғим-теримига жалб этилган транспорт воситалари назоратга олинмоқда

30 марта
Хоразмда пахта йиғим-теримига жалб этилган транспорт воситалари назоратга олинмоқда

Хоразм вилояти ҳудудида 2026 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, пахта йиғим-теримига жалб қилинган транспорт воситалари ҳайдовчилари ўртасида юк ташиш қоидалари, транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, пахта ташишда фойдаланилаётган тракторлар ва уларнинг тиркамаларига нур қайтарувчи тасмалар ўрнатилмоқда. Мазкур тасмалар айниқса кечки ва тунги вақтларда транспорт воситаларининг бошқа ҳайдовчилар учун яхшироқ кўринишини таъминлашга хизмат қилади.

Масъуллар томонидан ҳайдовчиларга юкни белгиланган талаблар асосида жойлаштириш, тиркамалардан хавфсиз фойдаланиш ва йўл ҳаракати иштирокчиларига хавф туғдирмаслик зарурлиги эслатилмоқда.

Пахта йиғим-терими мавсумида қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳаракати кўпайиши муносабати билан ҳайдовчилардан хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш сўралмоқда.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: