USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

105 марта
Хоразмда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Таълим-тарбия соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари иштирокида ўтказилган тадбирда уларнинг жамият тараққиёти ва ёш авлод камолотига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, кейинги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ва эришилаётган натижалар ҳақида тўхталди.

Вилоят раҳбари барча ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан самимий муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Тадбир давомида ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия беришда фаоллик кўрсатиб, муносиб натижаларга эришаётган бир гуруҳ ташаббускор педагоглар тақдирланди.

Уларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва байрам совғалари топширилди.

Устоз — миллат келажагини тарбиялайдиган буюк касб эгаси. Уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар қандай эътирофга муносиб.

Барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан муборакбод этамиз! Байрамингиз муборак, азиз устозлар!








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: