USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳрида 1-октябр – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан тадбир ўтказилди

463 марта
Урганч шаҳрида 1-октябр – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан тадбир ўтказилди

Урганч шаҳрида 1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда соҳага кўп йилларини бағишлаб самарали меҳнат қилган фахрий педагоглар, шаҳардаги таълим муассасаларида фидокорона фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда тарбиячилар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Бунёд Раджапов барча соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин қалбдан табриклаб, уларнинг жамият ривожида тутган беқиёс ўрни ва меҳнатини юксак баҳолади.

Шунингдек, юртимизда мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчи, устоз ва тарбиячилар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг нуфузини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага қаратилган эътибор натижасида сўнгги йилларда рўёбга чиқарилган бунёдкорлик ишларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тантанали маросимда тизимда намуна бўлиб келаётган бир қатор ўқитувчи ва мураббийлар самарали хизматлари учун эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Байрамда куй-қўшиқлар янграб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: