USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИИБ БОШЛИҒИ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

76 марта
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИИБ БОШЛИҒИ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Бугун, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев устоз ва мураббийларга байрам табриги йўллади.

Табрикда устозларнинг инсон камолоти, ёш авлод тарбияси ва жамият тараққиётидаги беқиёс ўрни алоҳида таъкидланган.

«Устоз нафақат билим беради, балки ўзининг ибрати, ҳаётий тажрибаси, маънавий қарашлари ва эзгу фазилатлари билан шогирд қалбида эзгулик, Ватанга садоқат, касбга масъулият ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини шакллантиради», — дейилади табрикда.

Шунингдек, ички ишлар органларида кўп йиллар давомида хизмат қилиб, бугунги кунда ёш ходимларга ўзларининг бой касбий ва ҳаётий тажрибаларини ўргатиб келаётган фахрийлар ҳамда тажрибали ходимларнинг меҳнати эътироф этилган.

Хоразм вилояти ИИБ тизимида фаолият юритаётган ёш ходимларнинг касбий шаклланишида устозларнинг ўрни катта экани қайд этилган. Ҳар бир маслаҳат, ҳаётий сабоқ ва касбий тажриба ёш ходимлар учун муҳим мактаб бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

Табрикда ИИВ Хоразм академик лицейи ўқитувчи-педагогларининг меҳнатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Ёшларга сифатли таълим бериш, уларни Ватанга садоқатли, юксак маънавиятли ва жамият олдидаги масъулиятини чуқур англайдиган инсонлар этиб тарбиялаш шарафли вазифа экани қайд этилган.
«Сифатли таълим ва тўғри тарбия — ҳар қандай соҳанинг барқарор тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигининг муҳим пойдеворидир», — дейилади табрикда.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи барча устоз ва мураббийларга шарафли касбига бўлган садоқати, ёш авлод тарбияси ва кадрлар салоҳиятини юксалтириш йўлидаги фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдириб, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.

«Ҳар бир устознинг эзгу меҳнати, ҳар бир шогирднинг ютуғига айлансин!»

Байрам муборак, азиз устозлар!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: