USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмликлар газ учун бошқалардан арзонроқ тўлайдиган ойлар маълум бўлди

960 марта
Хоразмликлар газ учун бошқалардан арзонроқ тўлайдиган ойлар маълум бўлди

1 октябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳоли истеъмолчилари учун табиий газнинг ойлик базавий меъёри 500 кубометр этиб белгиланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилди.

Маълумотга кўра, мазкур ҳудудлардаги иқлим шароити ва иситиш мавсумининг эрта бошланиши инобатга олиниб, октябрдан февралгача бўлган даврда ҳар ойда 500 кубометргача истеъмол қилинган газ базавий меъёр доирасида ҳисобланади. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса 500 кубометрлик меъёр фақат ноябрь–февраль ойларида амал қилади. Яъни хоразмликлар ва қорақалпоғистонликлар имтиёзли меъёрдан бир ой олдинроқ фойдалана бошлайди.

Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори асосида жорий этилган.

Газ нархлари қандай ҳисобланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида»ги 243-сон қарорига мувофиқ, 1 июндан аҳоли учун табиий газ тарифлари поғонали тизимда ҳисобланмоқда. Иситиш мавсумида бир ойлик истеъмол учун нархлар қуйидагича:

– 500 кубометргача (базавий меъёр) – 1 кубометри 1 100 сўм;
– 501 дан 2 500 кубометргача – 2 000 сўм;
– 2 501 дан 5 000 кубометргача – 2 300 сўм;
– 5 001 дан 10 000 кубометргача – 2 700 сўм;
– 10 001 кубометр ва ундан юқори – 3 300 сўм.

Муҳим жиҳат шундаки, юқори нарх бутун истеъмолга эмас, фақат меъёрдан ошган қисмига қўлланади. Масалан, истеъмолчи 700 кубометр газ ишлатса, дастлабки 500 кубометри 1 100 сўмдан, қолган 200 кубометри эса 2 000 сўмдан ҳисобланади.

Иситиш мавсумидан ташқари (март–октябрь) базавий меъёр атиги 100 кубометрни ташкил этади, қолган поғоналар ва нархлар ўзгармайди.
Фарқ қанча бўлади?

Мисол учун, октябрь ойида 400 кубометр газ истеъмол қилган хоразмлик оила бутун ҳажм учун 1 100 сўмдан, жами 440 минг сўм тўлайди. Худди шу ҳажмни ишлатган, лекин бошқа вилоятда яшовчи оила эса 100 кубометрни 1 100 сўмдан, қолган 300 кубометрни 2 000 сўмдан тўлаб, жами 710 минг сўм ҳисобланади. Фарқ – 270 минг сўм.

Мутасаддилар аҳолини газдан тежамкорлик билан фойдаланишга, ҳисоблагич кўрсаткичларини ўз вақтида топшириб боришга чақирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: