USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқ – Хива пуллик йўлида йўл ҳақи қанча? Тарифлар эълон қилинди

243 марта
Янгиариқ – Хива пуллик йўлида йўл ҳақи қанча? Тарифлар эълон қилинди

Хоразмда фойдаланишга топширилган пуллик автомобиль йўлининг Янгиариқ – Хива ва Хива – Янгиариқ йўналиши учун йўл ҳақи миқдорлари маълум бўлди. Жойларда осилган эълонга кўра, 28 километрлик ушбу участкадан ўтиш нархи транспорт воситасининг тоифасига қараб белгиланган ва базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) боғланган.

Ким қанча тўлайди?

Эълонда келтирилган тарифлар қуйидагича:

1. Енгил автомобиллар (М1 тоифа) – БҲМнинг 0,033 улуши, яъни 14 500 сўм;
2. Микроавтобуслар (М2 тоифа) – БҲМнинг 0,08 улуши, яъни 35 200 сўм;
3. Автобуслар (М3 тоифа) – БҲМнинг 0,12 улуши, яъни 52 800 сўм.

Тарифлар икки йўналиш учун бир хил: Янгиариқдан Хивага ҳам, Хивадан Янгиариққа ҳам шу нархда ўтилади.

Ҳисоб-китоб нимани кўрсатади?

Рақамларни таққослаганда, нархлар БҲМнинг 440 минг сўмлик миқдори асосида ҳисобланганини кўриш мумкин. Демак, келгусида БҲМ оширилса, йўл ҳақи ҳам автоматик тарзда қимматлашади.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси учун бир километр ўртача 518 сўмга тушади. Борди-келди эса 29 минг сўм бўлади. Ҳар куни шу йўналишда қатнайдиган ҳайдовчи учун бу ойига сезиларли харажат дегани.

Пуллик йўл ҳақида нималар маълум?

25 август куни Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Давлетов Урганч – Хива пуллик автотрассаси ишга туширилганини эълон қилиб, унинг қиймати 150 миллион долларни ташкил этганини маълум қилган эди. Йўл суткасига 30 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга.

Транспорт вазирлиги ушбу йўлдан фойдаланиш бўйича вақтинчалик низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага қўйган. Ҳужжатга кўра, йўл ҳақини тўлов пунктида, оператор тизимидаги шахсий ҳисобдан ёки кейинга қолдирилган тўлов усулида амалга ошириш мумкин. Шу ҳужжатда Хива – Урганч (35 км) участкаси учун ҳам тарифлар келтирилган: автобуслар учун у БҲМнинг 15 фоизи, яъни 66 минг сўмни ташкил этади.

Бепул йўл сақланиб қоладими?

Ҳайдовчиларни энг кўп қизиқтираётган савол – муқобил йўл масаласи. Жорий йил 5 августда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонунда пуллик йўлларни ташкил этишда ҳайдовчилар учун муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши асосий шарт сифатида белгиланган. Яъни пуллик трассадан фойдаланиш мажбурий эмас – ҳайдовчи вақтни тежашни ёки пулни тежашни ўзи танлайди.

Шу билан бирга, муқобил бепул йўлнинг ҳолати, ундаги тирбандлик ва хавфсизлик масалалари ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Акс ҳолда «танлов» фақат қоғозда қолиши мумкин.

Xorazmbugun.uz кузатишда давом этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: