Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда Д 213 автомобиль йўлида йирик реконструкция ишлари бошланди

452 марта
Хоразмда Д 213 автомобиль йўлида йирик реконструкция ишлари бошланди

Хоразм вилоятида транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳалардан бири амалга оширила бошланди. Д 213 «Урганч–Хонқа–Ҳазорасп–Амударё–А380» автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишларига старт берилди.

Айни пайтда йўлнинг 43–84-километрлари оралиғидаги 41 километрлик қисмида тупроқ ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида Д 213 автомобиль йўлининг жами 84,3 километрлик қисми реконструкция қилинади. Йўл 4 тасмали бўлиб, ҳар бир тасманинг кенглиги 3,75 метрни ташкил этади. Қопламада қалинлиги 26 сантиметрлик цемент-бетондан фойдаланилади.
Шунингдек, йўл бўйлаб:
  • 44 та кўприк;
  • 4 та йўл ўтказгич;
  • 5 та ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш жойи барпо этилиши режалаштирилган.
Ҳаракат тезлиги ва ўтказувчанлик ошади
Кенг кўламли қурилиш ишларига хитойлик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Реконструкция якунлангач, йўлда ҳаракат тезлиги соатига 80–100 километргача, ўтказувчанлик эса суткасига 19 мингтагача транспорт воситасига етиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳа вилоят марказини Хонқа, Ҳазорасп туманлари ҳамда Қорақалпоғистон йўналиши билан боғловчи муҳим транспорт йўлагининг сифатини тубдан яхшилаб, ҳудуддаги юк ва йўловчи ташишни янада қулайлаштиришга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: