Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Боғот ва Қўшкўпирда айрим ҳудудларга табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади

408 марта
Боғот ва Қўшкўпирда айрим ҳудудларга табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади

9 октябрь куни Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида таъмирлаш ишлари сабабли бир қатор маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Маълум қилинишича, «Урганчтрансгаз» УК томонидан «Боғот-1» газ тақсимлаш станциясида мавсумий шайбаларни алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 9 октябрь куни соат 14:00 дан 18:00 гача Боғот туманининг қуйидаги ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
🔹 Оқтепа
🔹 Ҳуррият
🔹 Абу Райҳон Беруний
🔹 Нурафшон
🔹 Ашхобод
🔹 Олтинқум
🔹 Обод
🔹 Нурлимаскан
🔹 Гулшан
🔹 Кўна бирлашув маҳаллалари.
Ушбу ҳудудларда жами 8 250 та аҳоли хонадонлари ҳамда 287 та улгуржи истеъмолчи табиий газдан вақтинча узилади.

Қўшкўпирда ҳам газ таъминоти тўхтатилади
Шунингдек, «Қўшкўпир» газ тақсимлаш станциясидан чиқувчи, диаметри 219 мм бўлган юқори босимли ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу сабабли 9 октябрь куни соат 08:00 дан 18:00 гача Қўшкўпир туманининг қуйидаги маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
🔹 Гулзор
🔹 Маданият
🔹 Тараққиёт
🔹 Ёвғур
🔹 Иқбол
🔹 Араблар
🔹 Баратар
🔹 Янгилик
🔹 Айронкўл
🔹 Бўрлоқ
🔹 Амирқум
🔹 Қоровул.
Мазкур ҳудудларда 7 608 та аҳоли хонадонлари ва 177 та улгуржи истеъмолчи мавжуд.

Масъул ташкилотлар таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти белгиланган тартибда қайта тикланишини маълум қилди.

Аҳолидан ушбу вақт оралиғида эҳтиёт чораларини кўриш ва газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: