USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди

1 057 марта
Хоразм вилояти экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Хоразм вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасида раҳбарият алмашди. Абдуғани Абдуқаҳҳорович Мирзараҳимов бош бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Камолиддин Мамурович Шерматов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Маълумки, экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси зиммасида вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш ҳамда экологик назоратни амалга ошириш каби муҳим вазифалар туради.

Айниқса, Орол фожиаси оқибатлари бевосита сезилаётган Хоразм воҳаси учун сув танқислиги, тупроқ шўрланиши, ҳаво сифати ва яшил ҳудудларни кенгайтириш масалалари долзарблигича қолмоқда.
Шу боис янги раҳбар олдида вилоятдаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни изчил давом эттириш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш каби масъулиятли вазифалар турибди.

Жамоатчилик янги раҳбардан воҳа экологиясини асраш йўлида аниқ ва натижали ишларни кутиб қолади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: