USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг беш тумани ва Урганч шаҳрида 15 октябрь куни электр узилиши кутилмоқда

612 марта
Хоразмнинг беш тумани ва Урганч шаҳрида 15 октябрь куни электр узилиши кутилмоқда

Эртага, 15 октябрь куни вилоятнинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жорий профилактика ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Урганч туманида: Юқори Жирмиз, Қорамон, Беруний, Каттабоғ, Ғалаба, Обод, Уйшин, Мироблар, Араблар, Мерганавул, Анжирчи, Жайҳун, Юқори овул, Бахшилар, Ҳилол, Гулобод, Оқарик, Бешайвон ва Чаккашоликор маҳаллалари.

Янгибозор туманида: Юқорибошқир, Жайҳун, Наврўз ва Дўстлик маҳаллалари.

Гурлан туманида: Дўсимбий, Навбаҳор, Тахтакўпир ва Деҳқон маҳаллалари.

Шовот туманида: Тараққиёт, Хитой, Узункўл, Қозоққалъа ва Дўстлик маҳаллалари.

Ҳазорасп туманида: Боғдор, Саноат ва Бўстон маҳаллалари.

Урганч шаҳрида: Олмабоғ ва Янги Ашхобод маҳаллалари.

Мутасаддилар аҳолини олдиндан эҳтиёт чораларини кўриб қўйишга чақирмоқда: телефон ва бошқа зарур қурилмаларни олдиндан қувватлаб олиш, музлаткичдаги маҳсулотларни назорат қилиш ҳамда сезгир маиший техникани тармоқдан узиб қўйиш тавсия этилади.

Электр тармоқлари филиали келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Манба: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: