USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эртага Янгибозор тумани ва Урганч, Қўшкўпир туманларининг айрим ҳудудларида газ бўлмайди

573 марта
Эртага Янгибозор тумани ва Урганч, Қўшкўпир туманларининг айрим ҳудудларида газ бўлмайди

15 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 гача Янгибозор туманининг барча ҳамда Урганч ва Қўшкўпир туманларининг айрим маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Урганчтрансгаз» УК томонидан «Бекобод» газ тақсимлаш станциясида мавсумий шайба алмаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:

Янгибозор туманида — барча маҳаллалар.

Урганч туманида — Орзу, Ҳилол, Гулобод, Оқёп, Равот, Заргарлар, Ғалаба, Қорамон, Обод, Беруний ва Қўнғирот маҳаллалари.

Қўшкўпир туманида — Довуд, Қорамон ва Кенагас маҳаллалари.

Таъмирлаш ишлари жами 18 112 та аҳоли хонадони ва 425 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади. Жумладан:

Янгибозор тумани: 11 680 та хонадон, 309 та улгуржи истеъмолчи;
Урганч тумани: 5 112 та хонадон, 98 та улгуржи истеъмолчи;
Қўшкўпир тумани: 1 320 та хонадон, 18 та улгуржи истеъмолчи.

Ишлар якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Мутахассислар газ тўхтатилган вақтда газ жиҳозлари кранларини ёпиб қўйишни, таъминот тикланганидан сўнг эса жиҳозларни эҳтиёткорлик билан ёқишни тавсия этади.

Манба: «Ҳудудгаз Хоразм» ГТФ матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: