Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

297 марта
Хоразмда айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

14 август куни Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Urganchtransgaz» УК томонидан «Бекабод» газ тақсимлаш станциясида тафтиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 14 август куни соат 08:00 дан 18:00 гача Янгиariқ тумани ҳудудларига, шунингдек, Урганч ва Қўшкўпир туманларининг айрим маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:

📍 Янгиariқ тумани:
— туманнинг барча маҳаллалари.
📍 Урганч тумани:
— Орзу;
— Бахшилар;
— Ҳилол;
— Гулобод;
— Оқёп;
— Равот;
— Заргарлар;
— Ғалаба;
— Қорамон;
— Обод;
— Беруний;
— Қўнғирот маҳаллалари.
📍 Қўшкўпир тумани:
— Довуд;
— Қорамон;
— Кенагас маҳаллалари.

Шунингдек, Урганч туманидаги Тандирчи, Орзу, Қумработ ва Янги Ўртабоғ маҳаллаларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Мазкур ҳудудларни табиий газ билан таъминловчи газ қувурларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 14 август куни соат 09:00 дан 18:00 гача газ таъминоти чекланади.

Тегишли тафтиш ва таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аҳолидан вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушуниш ва зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: