USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ТУРКИЙ ДУНЁ ЁШЛАР ПОЙТАХТИ – 2026: ХИВАДА ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАНТАНАСИ

62 марта
ТУРКИЙ ДУНЁ ЁШЛАР ПОЙТАХТИ – 2026: ХИВАДА ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАНТАНАСИ

Қадимий Хива яна бир бор халқаро майдонга айланди. Шаҳарда «Туркий дунё ёшлар пойтахти – 2026» лойиҳаси доирасида турли тадбирлар бўлиб ўтди. Бу тадбирлар туркий давлатлар ёшларини бир дастурхон атрофида жамлаб, уларни ҳамкорлик ва ўзаро ишонч сари ундади.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган халқаро форум ва конференциялар бугунги ёшларни қийнаётган ва уларни олға етаклаётган долзарб мавзуларга бағишланди. Хусусан, ёшлар тадбиркорлиги ва етакчилигини қўллаб-қувватлаш, инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, бузғунчи ғояларнинг олдини олиш ҳамда экологик таълимни такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувларда туркий давлатлар ёшлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш бўйича фикр алмашилди. Иштирокчилар нафақат тажриба ўртоқлашди, балки амалий ташаббусларни ҳам илгари сурди.

Лойиҳанинг айнан Хивада ўтказилиши бежиз эмас. Бу Ўзбекистоннинг туркий дунё давлатлари билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, ёшлар дипломатиясини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг муҳим ифодасидир. Бугун ёшлар ўртасида ўрнатилган алоқалар эртага давлатлараро ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворига айланиши шубҳасиз.

Минг йиллик тарихга эга Хиванинг бой тарихий-маданий мероси ва туркий халқларнинг муштарак қадриятлари анжуман иштирокчилари учун ўзига хос илҳом манбаига айланди. Очиқ осмон остидаги музей-шаҳар муҳити ўзаро самимий мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.

Хулоса қилиб айтганда, «Туркий дунё ёшлар пойтахти – 2026» лойиҳаси Хивани туркий дунё ёшларининг маънавий маркази сифатида намоён этди. Бу ерда бошланган дўстлик ришталари келажакда янги ғоялар, қўшма лойиҳалар ва мустаҳкам ҳамкорликка айланади, деган умиддамиз.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: