Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

УРГАНЧ ТУМАНИДА ҚАРЗДОР ОТАДАН 105,7 МИЛЛИОН СЎМ АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ

110 марта
УРГАНЧ ТУМАНИДА ҚАРЗДОР ОТАДАН 105,7 МИЛЛИОН СЎМ АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ

Урганч туманида узоқ йиллар давомида фарзанди учун алимент тўламай келган отадан 105,7 миллион сўм миқдоридаги қарз ундирилиб, ундирувчига тўлаб берилди.

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Бу ишлар ўз самарасини бераётганини навбатдаги ҳолат ҳам яққол кўрсатди.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2015 йил 16 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор Ғ.С.дан ундирувчи С.С. фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган эди. Бироқ қарздор узоқ вақт давомида ўз мажбуриятини бажармай келган.

Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочилари қарздор билан бир неча бор суҳбат ўтказиб, алимент тўловларига бефарқлик билан қараш ва вояга етмаган фарзандни таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини тушунтиришган.

Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижа берди: қарздордан шу кунгача тўланмай келинган 105,7 миллион сўм алимент пули ундирилиб, ундирувчига тўлаб берилиши таъминланди.

Мутахассислар таъкидлашича, алимент – бу ота-онанинг ихтиёрий хоҳиши эмас, балки фарзанд олдидаги қонуний бурчидир. Ундан бўйин товлаш эртами-кечми жавобгарликка олиб келади, тўпланган қарз эса барибир ундирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: