Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч, Янгибозор ва Қўшкўпирда эртага электр узилиши бўлиши мумкин

179 марта
Урганч, Янгибозор ва Қўшкўпирда эртага электр узилиши бўлиши мумкин

Эртага, 24 октябрь куни вилоятимизнинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жорий профилактика ишлари олиб борилади. Шу сабабли 24 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларда электр энергияси вақтинча ўчирилиши мумкин:

Урганч тумани: Чўлобод ва Оёқбоғ маҳаллалари;

Янгибозор тумани: Наврўз ва Дўстлик маҳаллалари;

Қўшкўпир тумани: Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Иқбол ва Чаманзор маҳаллалари;

Урганч шаҳри: Бинокор маҳалласи.

Мутасаддилар профилактика ишлари электр тармоқларининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлаб, истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрашди.

Кўрсатилган ҳудудлар аҳолисига зарурий маиший ишларни олдиндан режалаштириб олиш, телефон ва бошқа қурилмаларни эрталабгача тўлиқ зарядлаб қўйиш, музлаткичлардаги озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёт қилиш тавсия этилади. Электр энергияси қайта уланганда кучланиш ўзгариши туфайли маиший техника шикастланмаслиги учун уларни тармоқдан узиб қўйиш мақсадга мувофиқ.

Манба: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати

#Хоразм #Урганч #Янгибозор #Қўшкўпир #электр #узилиш #профилактика #ХоразмБугун

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: