Хоразмда 9 ойда 245 та коррупсион жиноят аниқланди: давлатга 18,4 млрд сўм зарар етказилган
Сегодня, 15:40
7 марта
Хоразмда 9 ойда 245 та коррупсион жиноят аниқланди: давлатга 18,4 млрд сўм зарар етказилганХоразм вилоятида 2026-йилнинг тўққиз ойида криминоген вазият бўйича ҳисобот кўриб чиқилди. Унга кўра, айрим жиноят турлари сезиларли камайган бўлса-да, бир қатор туманларда ўғирлик ва оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайган.
Бу ҳақда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2026-йил 23-октябрдаги қарорида маълум қилинган. Сессияда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи О. Қайимходжаевнинг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳисоботи эшитилди.
Қайси жиноятлар камайган?
Ҳисобот даврида вилоятда:
— босқинчилик 33 фоизга;
— фирибгарлик 33 фоизга;
— оғир тан жароҳати етказиш 16 фоизга;
— йўл-транспорт ҳодисалари 39 фоизга;
— ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲлар 61 фоизга камайган.
Вилоятдаги 509 та маҳалладан 356 таси, яъни 69,9 фоизи “яшил” тоифага киритилган.
Коррупсия: 236 нафар айбланувчи
Коррупсияга оид 245 та жиноий ҳолат аниқланиб, 236 нафар шахс айбланувчи деб топилган. Улар орасида 45 нафар мансабдор шахс, 43 нафар аёл ва илгари судланган 12 нафар шахс бор.
Бу жиноятлар оқибатида 18 миллиард 404 миллион сўм зарар етказилган, шундан 2 миллиард 223 миллион сўми ундирилган.
Шунингдек, терроризм ва экстремизм билан боғлиқ 53 та жиноий ҳолат, диний экстремизм йўналишида 272 та маъмурий ҳолат қайд этилган. Уларнинг 21 таси ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ.
Гиёҳвандлик ва кибержиноятлар
Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланиши бўйича 466 та жиноий ҳолат аниқланиб, 36 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.
Кибержиноятлар бўйича 2 786 та жиноят иши қўзғатилиб, 819 таси фош этилган. Жабрланувчиларга 5 миллиард 200 миллион сўм қайтариб берилган.
Суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 404 нафар қидирувдаги шахс ушланган.
Уюшган жиноятчиликка қарши тадбирларда 420 та жиноий ҳолат аниқланган: 166 таси қўшмачилик, 53 таси ноқонуний қурол сақлаш, 38 таси товламачилик, 18 таси қиморхона ташкил этиш ва 15 таси одам савдоси билан боғлиқ.
“Авторейд” ва “Ҳамкор” тадбирларида эса 348 849 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган.
Ўғирлик қаерда кўпайди?
Ҳисоботда айрим ҳудудларда вазият ёмонлашгани ҳам таъкидланган. Ўғирлик ҳолатлари:
— Қўшкўпир туманида 200 фоизга;
— Янгибозор туманида 180 фоизга;
— Янгиариқ туманида 86 фоизга;
— Гурлан туманида 83 фоизга ошган.
Оилавий зўравонлик эса Хива шаҳри, Қўшкўпир, Шовот ва Хонқа туманларида кўпайган.
Ёшлар ва вояга етмаганлар
Тўққиз ойда 161 нафар ёш томонидан 174 та жиноят содир этилган. Вояга етмаган 46 нафар шахс 38 та жиноятга қўл урган.
Бундан ташқари, аёллар томонидан 43 та, илгари судланганлар томонидан 32 та, ишламайдиганлар томонидан 40 та, маст ҳолатдаги шахслар томонидан 36 та жиноят содир этилган.
“Маҳалла еттилиги” масъулларига берилган хулосаларнинг 7 488 таси (8,9 фоиз) ҳали ижро