USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида содир этилган фирибгарликка оид расмий муносабат

529 марта
Хоразм вилоятида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида содир этилган фирибгарликка оид расмий муносабат

Шовот туманида яшовчи фуқаро Ж. Қурбоновнинг дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд қарорларидан норози бўлиб, Бош прокуратура ҳамда бошқа давлат идораларига, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаатлари кўриб чиқилиб, унга батафсил жавоб хатлари берилган.

Аниқланишича, Ж. Қурбонов Шовот тумани “Қўшкўпир” маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келиб, 2022 йил 13–30 июнь кунлари “Қўзибой ота Жавоҳир томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари М. Манглиев ва бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктирган. Улар Шовот туманидаги бир хонадон эгаси номига сохта маълумотлар киритиб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 32 млн сўм имтиёзли кредитни алдов йўли билан олишган.

Олинган маблағ мақсадли ишлатилмай, шахсий эҳтиёжлар учун сарф қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Шовот тумани суди 2024 йил 26 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ж. Қурбонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топилиб, узил-кесил 1 йилга муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган. М. Манглиев ҳам шу моддалар билан айбдор деб топилиб, тегишли жазо тайинланган.

Хоразм вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция (27.02.2025) ва тафтиш (15.05.2025) инстанциялари мазкур ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.

Вилоят прокуратураси томонидан суд қарорлари ўрганилиб, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун етарли асослар топилмаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: