USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 102 мингдан ортиқ ноқонуний алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди

348 марта
Хоразмда 102 мингдан ортиқ ноқонуний алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюросининг Қўшкўпир тумани бўлими иш юритувидаги, жиноят ишлари бўйича суд қарори асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан олиб қўйилган 102 минг 671 дона алкогол маҳсулотлари йўқ қилиниши белгиланган эди.

Ушбу суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва Қўшкўпир тумани бўлими ходимлари томонидан тегишли идоралар иштирокида белгиланган маҳсулотлар йўқ қилинмоқда.


Бугунги кунда аҳолини инсон соғлигига зарар етказмайдиган, сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, қўлбола ишланган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг айрим шахслар томонидан истеъмолчиларга алдаб сотилиши ҳолатлари ҳануз учраб турибди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай маҳсулотлар инсоннинг кучли заҳарланишига, ҳаттоки, ўлимига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: