USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳрида йўл чизиқлари қачон тўлиқ янгиланади?

239 марта
Урганч шаҳрида йўл чизиқлари қачон тўлиқ янгиланади?

Ҳар бир шаҳар инфратузилмасининг муҳим қисми ҳисобланган йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари айниқса кун тартибида турибди. Шу маънода, Урганч шаҳридаги Гурлан кўчаси — яъни туман марказидан шаҳарга кириб келувчи икки чизиқли йўл ҳолати аҳоли ва ҳайдовчиларни жиддий ўйлантираётгани янгилик эмас.

Чизиқлар кўринмай қолган

Айни пайтда мазкур йўлда ҳаракатланувчи воситалар учун асосий белгилардан бири бўлган йўл чизиқлари деярли кўринмай қолган. Бу эса транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солишда қатор қийинчиликлар туғдирмоқда. Ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, кечки вақтларда ва ёмғирли кунларда йўл чизиқларининг йўқолиб қолиши йўл-транспорт ҳодисалари юзага келиш эҳтимолини оширмоқда.


Қонунчиликда белгиланган талаблар

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл белгилари, чизиқлари ва бошқа йўл иншоотлари белгиланган меъёрларга мос ҳолда доимий равишда тикланиб турилиши шарт.

Шунингдек, “Йўл ҳаракати қоидалари”да ҳам ҳаракатни ташкил этишда йўл чизиқлари асосий восита сифатида белгиланган. Уларнинг мавжуд эмаслиги ёки аниқ кўринмаслиги ҳаракат иштирокчилари учун қонунбузилиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Баxтсиз ҳодисалардан олинган сабоқлар

Мутасаддиларнинг қайд этишича, йўл чизиқлари аниқ белгиланмаган ҳудудларда тўқнашувлар, қарши йўлга чиқиб кетиш ва кескин манёврлар оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари сони кўпроқ кузатилади. Бундан ташқари, пиёдалар учун хавф даражаси ҳам ортади.

Урганч аҳолисининг талаби

Аҳоли ва ҳайдовчилар Гурлан кўчасидаги ҳолат юзасидан масъул идораларга такрор-такрор мурожаат қилишмоқда. Улар йўл чизиқларини янгилашни кечиктирмасдан амалга оширишни талаб қилмоқда.

Мутасаддилар томонидан эса, йилнинг иккинчи ярмида йўл таъмири ва белгилари янгиланиши бўйича ишлар режалаштирилгани айтилаётир. Аммо, амалда бу иш қачон ва қай тарзда тўлиқ бажарилиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: