USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Боғот туманида кузги буғдой экишга киришилди

166 марта
Боғот туманида кузги буғдой экишга киришилди

Жорий йил ғалладан улкан хирмон кўтарган боғотлик деҳқонлар келгуси йил ҳосили учун кузги буғдой экиш ишларини бошлаб юборди. Қалажиққалъа маҳалласидаги далаларда туманимиз бободеҳқонларининг 2026-йилги ғалла ҳосили учун кузги буғдой экишга бағишланган амалий семинари бўлиб ўтди. 

Семинарда иштирок этган туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, қишлоқ хўжалиги мутахассислари мавсумолди экин ерлари ва техникаларни шай ҳолатга келтириш, минерал ўғит ва уруғликларни тайёрлаш, мавсум доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни уюшқоқлик билан ўз вақтида сифатли бажариш лозимлигини таъкидладилар.


Шундан сўнг, нуроний отахонларнинг дуоси билан биринчи кузги буғдой экиш ишлари бошлаб юборилди.

Маълумот учун, туманда 2026-йил ҳосили учун 3 минг гектар майдонга буғдой экиш режалаштирилган.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: