USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳрида кўп қаватли уй подвалини сув босди: масъуллар нега сукут сақлаяпти?

467 марта
Урганч шаҳрида кўп қаватли уй подвалини сув босди: масъуллар нега сукут сақлаяпти?

Урганч шаҳри Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган Истиқлол маҳалласидаги 67-уй аҳолиси 3–4 ойдан буён оғир муаммога дуч келмоқда. Уйнинг ертўла (подвал) қисми доимий равишда сув билан тўлиб қолган.

Аҳоли неча бор мутасаддиларга мурожаат қилган бўлса-да, ҳеч қандай амалий чора кўрилмади. Шу сабабли сув тўпланиши кун сайин кўпаймоқда ва энг хавфлиси, уйнинг фундамент қисми емиралиши мумкин. Бу эса нафақат бинога, балки аҳолининг ҳаётига ҳам жиддий таҳдид солади.

Подвалдаги намлик замбуруғ, турли зараркунандалар тарқалишига ҳам олиб келмоқда. Бу ҳолат аҳоли саломатлиги учун хавфли. Шу билан бирга, уй барқарорлиги йўқолса, юзлаб одамлар ўз уйидан айрилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Аҳоли мутасаддилардан шошилинч тарзда чора кўришни талаб қилмоқда. Подвални сувдан тозалаш, дренаж тизимини ишга тушириш ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш учун зарур тадбирлар амалга оширилиши шарт.

Масъул идоралар эса ҳозирча жим. Аммо савол туғилади: аҳоли хавфсизлиги ва уйларнинг мустаҳкамлиги қайси идоранинг зиммасида? Нега одамлар муаммо ҳал қилиниши учун фақат фожиадан кейингина жавоб кутиши керак?

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: