USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда йўл ёпилиши билан боғлиқ ғалати вазият: прокурорнинг шахсий қарори аҳолини безовта қилмоқда

1 959 марта
Хоразмда йўл ёпилиши билан боғлиқ ғалати вазият: прокурорнинг шахсий қарори аҳолини безовта қилмоқда

Хоразм вилоятида сўнгги кунларда аҳоли орасида муҳокама марказига айланган бир ҳолат юз бермоқда — Урганч туманидаги “Ариқ бўйи” деб аталувчи йўл бир неча марта ёпилиб, фуқаролар норозилигига сабаб бўлди.


Йўл нега ёпилмоқда?

Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, ушбу йўл туман прокуратурасида хизмат қиладиган М.З исмли мансабдор ташаббуси билан бир неча бор тўсиб қўйилган. Илк марта йўл ёпилганида “ҳавфсизлик сабабли вақтинча чора” сифатида изоҳ берилган. Кейинроқ йўл қисқа фурсатда очилган бўлса-да, бир неча ҳафта ўтиб яна қайта ёпилган.

Ҳозирги кунда йўл учинчи марта беркитилгани, бу эса аҳолининг кундалик ҳаракатига жиддий қийинчилик туғдираётгани айтилмоқда. Йўл орқали шаҳар марказига чиқиш учун одатда 5 дақиқа керак бўлса, ҳозир айланма йўл орқали 20–25 дақиқа вақт талаб этиляпти.

Расмий изоҳ йўқ, сукут — фуқаролар ғазаби

Йўл ёпилишига сабаб бўлган қарор юзасидан ҳеч бир расмий идора очиқ маълумот бермаган. Прокуратура, туман ҳокимлиги ва ички ишлар бўлими бу масала бўйича жамоатчиликка ҳеч қандай изоҳ тақдим этмаган.

Аҳоли эса ўзини эътиборсиз қолдирилган деб ҳис қилмоқда. “Қайси қонунга кўра бир фуқаро хоҳиши билан давлат йўли тўсилади? Бу ерда минглаб одам ишга, мактабга, шифохонага қатнайди. Бу тўсиқ қонунбузарлик эмасми?” – дейди маҳаллий фуқаролардан бири.

Қонун устуворми ёки мансаб устувор?

Юристлар фикрича, давлат йўлларини ёпиш фақат махсус қарор ёки хавфсизлик асосида амалга оширилиши мумкин. Бир шахс ёки мансабдорнинг шахсий хоҳишига кўра йўлни ёпиш — “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун” ва “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонун” талабларига зид ҳисобланади.

Агар бу ҳолат расман тасдиқланса, прокуратура органлари шаффофлик ва қонун устуворлиги тамойилларига зид ҳаракат қилган бўлади.

Жамоатчилик нима кутмоқда?

Аҳоли бу ҳолатга ойдинлик киритилишини, йўлнинг нега ёпилаётгани ҳақида очиқ ахборот берилишини талаб қилмоқда. Шунингдек, мутасаддилардан бу каби қарорларни келгусида фақат жамоатчилик манфаатини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш сўралмоқда.

Хоразмдаги бу ҳолат — маҳаллий даражадаги масъулиятсизлик ва сукутнинг ёрқин намунаси бўлди. Агар ҳақиқатдан ҳам йўлни ёпиш учун қонуний асос бўлмаса, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши шарт. Акс ҳолда “мансабдорнинг хоҳиши қонундан устунми?” деган саволга жавоб излаш фақат халқнинг ўзини қолади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: