USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОРАЗМДА ЙЎЛ ЁПИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҒАЛАТИ ВАЗИЯТ: ТАНҚИДДАН СЎНГ МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ

907 марта
ХОРАЗМДА ЙЎЛ ЁПИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҒАЛАТИ ВАЗИЯТ: ТАНҚИДДАН СЎНГ МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ

Хоразм вилояти Урганч туманида сўнгги кунларда аҳоли орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган “Ариқ бўйи” йўлининг ёпилиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди.


Аввалроқ маҳаллий фуқаролар ушбу йўл бир неча бор ёпилгани, айниқса, йўлнинг туман прокуратурасида хизмат қиладиган М.З. исмли мансабдор ташаббуси билан беркитилгани ҳақида хабар берган эдилар. Бу ҳолат аҳолининг кундалик ҳаракатида қийинчилик туғдириб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлди.

 Йўл нега ёпилган эди?

Дастлаб йўлнинг ёпилиши “ҳавфсизлик чораси сифатида вақтинча” деб изоҳланган. Бироқ кейинчалик йўл қисқа фурсатга очилган бўлса-да, бир неча ҳафта ўтиб яна беркитилган. Бу аҳолининг ҳуқуқли норозилигини келтириб чиқарди.

Шаҳар марказига чиқиш учун одатда 5 дақиқа кетадиган масофа айланма йўл орқали 20–25 дақиқагача узайгани аҳоли норозилигини янада кучайтирди.

Танқид натижа берди

Мавзу бўйича оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик томонидан билдирилган танқидий фикрлардан сўнг мутасадди ташкилотлар вазиятни ўрганиб чиқдилар.

Шундан сўнг, “Ариқ бўйи” йўли қайта очилди ва фуқаролар ҳаракати тикланди. Йўл ёпилишига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан эса тегишли хизматлар томонидан қонуний баҳолаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

 Ҳозирги ҳолат

Бугунги кунда йўл орқали ҳаракат тўлиқ тикланган, фуқаролар эркин қатновни давом эттирмоқда. Ҳудуд аҳолиси мазкур масалага нисбатан тезкор чора кўрилганидан мамнунлик билдирмоқда.

Танқид – жамиятдаги муаммоларни кўрсатиш учун эмас, балки уларни ҳал этиш учун муҳим восита эканини яна бир бор исботлади.

“Ариқ бўйи” йўлининг очилиши — жамоатчилик фикрининг кучли таъсири ва масъул ташкилотларнинг жавобгарлик билан ёндашганидан далолатдир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: