USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш маркази ёпилиши санаси айтилдими?

1 226 марта
Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш маркази ёпиладими?

Бугун эрталабдан бошлаб Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш маркази ёпилиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Айтишларича, марказ 8 сентябрь — душанба куни ёпилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор, аммо ҳозирча бу расмий тасдиқланган эмас.

Мутасадди идоралар масала юзасидан ҳеч қандай аниқ маълумот бермади: на инкор қилишди, на тасдиқлашди. Шу боис аҳоли ва имтиҳонга тайёрланаётганлар орасида турли саволлар пайдо бўлмоқда.

Агар марказ ҳақиқатдан ҳам ёпилса, ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш хусусий секторга ўтадими? Агар шундай бўлса, хусусий марказлар тайёрми? Нархлар қандай бўлади? Бу саволларга ҳозирча аниқ жавоб йўқ.

Мутахассислар фикрича, агар имтиҳонлар хусусий ташкилотларга ўтказилса, уларнинг моддий-техника базаси ва хизмат кўрсатиш тартиби бўйича давлат талабларига жавоб бериши шарт. Шунингдек, нархлар масаласи ҳам аҳолини қизиқтираётган асосий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Мавзу юзасидан мутасаддилар расмий маълумот тақдим этса, қўшимча равишда ёритамиз.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: