USD: 12,061 so'm EUR: 13,754 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,943 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,284 so'm USD: 12,061 so'm EUR: 13,754 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,943 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,284 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда неча млрд алимент пуллари ундирилганлиги айтилди

300 марта
Хоразмда 72,3 миллиард сўм алимент пуллари ундирилди, 594 оила яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари иш юритувида 13 минг 278 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, улар асосида моддий таъминот ва алимент ундириш ишлари амалга оширилмоқда.

🔹 Жорий йилнинг ўтган даврида давлат ижрочилари томонидан 72,3 миллиард сўм алимент пуллари ундирилган.
🔹 594 та оила яраштирилиб, фарзандлар тарбияси учун яратилаётган шароитлар юксалтирилган.
🔹 Доимий иш ўрнига эга бўлмаган алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш масаласи ҳудудий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилинган.
🔹 Шу асосда тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан 479 нафар алимент тўловчи ишга жойлаштирилган.


Шунингдек, давлат ижрочилари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини қарздорларга тушунтириш ишларини изчил давом эттирмоқда.

МИБ Хоразм вилояти бошқармаси маълумотига кўра, мазкур чоралар оилалар манфаатларини ҳимоя қилиш, болаларнинг моддий таъминотини таъминлаш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

#Xorazm #Aaliment #MajburiyIjroByurosi #Oila #IjtimoiyHimoya #XorazmBugun

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: