USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Қуёшли хонадон” дастури доирасида Хоразмда 42,5 миллиард сўмдан ортиқ субсидия ажратилди

262 марта
 “Қуёшли хонадон” дастури доирасида Хоразмда 42,5 миллиард сўмдан ортиқ субсидия ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ–сентябр ойларида “Қуёшли хонадон” хизмати орқали жисмоний шахсларга жами 153 миллиард 643 миллион сўм субсидия тўлаб берилган.


Бу давр мобайнида мамлакат бўйлаб 35 284 нафар фойдаланувчига субсидия ажратилган бўлиб, 188,9 мингта тўлов амалга оширилган.

Ҳудудлар кесимида энг катта субсидиялар қуйидаги ҳудудларга тўғри келади:

  • Хоразм вилояти – 8 153,2 миллион сўм (яъни 42,5 миллиард сўм);
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4 429,5 миллион сўм (22,4 миллиард сўм);
  • Бухоро вилояти – 4 268,7 миллион сўм (15,3 миллиард сўм).

Бундан ташқари, Навоий (2 217,2 млн сўм), Тошкент шаҳри (2 398,2 млн сўм), Қашқадарё (2 926,9 млн сўм) ва Фарғона (2 023 млн сўм) вилоятларида ҳам фаол иштирокчилар сони юқори бўлгани қайд этилган.

Субсидия қандай тарзда олинади?
Фуқаролар субсидияни “Солиқ” мобил иловаси орқали олишлари мумкин. Бунда “Кешбек ва имтиёзлар” хизматининг “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнасини танлаб, маблағни тўғридан-тўғри банк картасига ўтказиш имкони яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан амалга киритилган “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонга қўйилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва ягона энергетика тизимига узатилган ҳар бир 1 киловатт·соат энергия учун 1000 сўмдан субсидия ажратилади.

Мутасаддилар фикрича, мазкур дастур нафақат энергия тежамкорлигини оширади, балки аҳоли орасида қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқишни ҳам кучайтирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: