USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 1 йилдан бери ажратиб берилмайотган алимент: Нега ижро кечиктирилмоқда?

418 марта
Хоразмда 1 йилдан бери ажратиб берилмайотган алимент: Нега ижро кечиктирилмоқда?

Ҳозирги кунда редакциямизга Қўшкўпир туманида яшовчи ёлғиз она — А.М. томонидан жуда оғир аҳвол тўғрисида мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, фарзанди учун белгиланган алимент пуллари қарздор, 1985 йилда туғилган К.Ж. томонидан бир йилдан буён тўланмаяпти.

Энг ташвишлиси шундаки — бу масала бўйича бир йилдан буён Мажбурий ижро бюроси ҳеч қандай амалиётий ҳаракат қилмаган. Савол туғилади: нега ижро жараёни кечиктирилмоқда? Нега бир йил давомида моддий қийинчиликка учраётган она ва бола манфаати ҳимоясиз қолган?

Давлат органлари нега сусткашлик қилаяпти?

Ўз вақтида алимент тўланмаслиги — бу фақат иқтисодий эмас, балки ижтимоий муаммо ҳамдир. Қонунчиликка кўра алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Аммо амалда бу жараёнлар нега ишламаяпти?
 • Бир йилдан буён алимент ундирилмаган.
 • К.Ж. га нисбатан ҳеч қандай мажбурий чора қўлланмаган.
 • Ёлғиз онага жавоб ҳам, моддий ёрдам ҳам берилмаган.
 • Боланинг кундалик эҳтиёжлари эса кундан-кунга ортиб бормоқда.

Бу ҳолат бола ҳуқуқлари бузилаётганини англатмайдими?

“Мен боламни боқай олмай қолдим” — она дарди

А.М. нинг айтишича, у бир йил давомида турли идораларга мурожаат қилган, лекин “кутинг”, “тез орада ҳал бўлади” каби жавоблардан бошқа натижа бўлмаган.

“Бола учун ҳар ой олиниши керак бўлган алимент бир йилдан бери берилмаган. Қийин аҳволдаман. Электр, газ, озиқ-овқат — ҳаммаси пул. Нега ижро органлари қараб турибди?”, — дейди мурожаатчи.

Саволлар очиқча қолмоқда

✔ Қарздорга нисбатан неча марта огоҳлантириш берилган?
✔ Нега жарима ёки мажбурий ишлар каби чоралар қўлланмаган?
✔ Нега бола ҳуқуқлари биринчи ўринга қўйилмаган?
✔ Ижро органлари фақат қоғозбозлик билан чекланиб қолганми?

Жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот органлари ва масъул идораларга мурожаат

Бундай ҳолатлар давом этаверса, “қонун ишлаяптими?” деган савол жамоат орасида янада кучаяди. Ёлғиз оналар ва болалар тақдири бўйича мурожаатлар кўпайгани ҳолда, ижро тизимидаги сусткашликлар жиддий ўрганилиши шарт.

Масъул идоралардан қуйидагиларни талаб қиламиз:
 • Алимент масаласи юзасидан зудлик билан ҳуқуқий чоралар кўриш;
 • Қарздорга нисбатан мажбурий ижро механизмларини ишлатиш;
 • Мурожаатчи она ва боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
 • Жараён юзасидан жамоатчиликка очиқ маълумот бериш.

Бир боланинг ҳаётидаги бир йил — катта вақт. Бу давр мобайнида унинг кийим-кечаги, овқати, таълими, саломатлиги учун керак бўлган ҳар бир сўм қиммат. Алимент тўланмаслиги — бу фақат тамаъгирлик ёки масъулиятсизлик эмас, бу — бола келажагига бепарволикдир.

Нега бир йилдан бери ижро амалга оширилмаган?

Масъуллар бу сусткашлик учун жавоб берадими?

Фуқаро ҳуқуқи ҳимоя қилинмаса, ижтимоий адолатдан қандай умид қилиш мумкин?

Мавзу юзасидан расмий идоралардан изоҳ кутамиз!

Изоҳ қолдириш

    • Ирода 18 Noyabr 2025 15:26
      Ассалому алайкум. Мажбурий ижро бюроси оддий халкдан ёкида камбагалдан ундиришга уста. Мениям Урганч Шахар хокимлигидан ундириладиган хаккимни ундириб бермасдан келмокда. Агар мен тулашим керак булгандамиии, мол мулкимга каратган буларди.
    • Ollabergan 18 Noyabr 2025 22:20
      Otasiga bering bolani
    • Noila Matyoqubova 19 Noyabr 2025 04:05
      Man 4 yil boʻldi aliment olmadim majburiy ijrodakilani guni oʻtsa boʻldi xech qaysi ishini masulyat bilan bajarmidi faqat qogʻozbizlik ishingiz tez gunda xal buladi dab aldidilo faqat.
      Qonuniy chora goʻrishlarizni kutib qolamiz!!!

Мавзуга алоқадор: