USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

106 марта
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Ҳазорасп туманида жорий йилда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, хусусан, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилашга қаратилган йирик бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳудудда инфратузилма лойиҳаларининг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида аҳоли учун қулай шароитлар яратилмоқда.


OPЕК жамғармасининг 14 803 миллион сўм маблағи ҳисобига тумандаги бир қатор маҳаллаларда ичимлик сув тармоқлари қурилмоқда. Хусусан:
  • “Шодуҳуррам” МФЙ – 12 км
  • “Камолот” МФЙ – 10 км
  • “Бўстон” МФЙ – 8 км
  • “Боғуроғлар” МФЙ – 15,4 км
  • “Мухоман” МФЙ – 13 км
  • “Наврўз” МФЙ – 5,5 км
  • “Буюк сиymo” МФЙ – 8,5 км
Мазкур ишлар “Денов янги тараққиёт” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда бўлиб, лойиҳанинг 55 фоиз қисми бажарилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил март ойидаги “Хоразм вилояти Ҳазорасп туманини жадал ривожлантириш дастури тўғрисида”ги баёнига асосан туман марказида оқова сув тизимлари қурилмоқда. Умумий дастур доирасида:
  • 25,7 километр оқова сув тармоғи,
  • 6 та сув ҳайдаш иншооти
барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳа “Бунёдкор Мубошер” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, қурилиш ишлари 65 фоизга етиб келган.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 декабрдаги PQ-454-сонли қарорига мувофиқ, тумандаги “Зеҳнли” маҳалласида “Янги Ўзбекистон” турар жой массиви учун ичимлик ва оқова сув тизимлари ҳам қурилмоқда. Лойиҳа доирасида:
  • 13 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари,
  • 1 та сув ҳайдаш иншооти,
  • ҳамда суткасига 2000 м³ оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот қурилмоқда.
Қурилиш ишларини 2026 йилда якунлаш режалаштирилган.

Хулоса қилиб айтганда, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиб, мазкур лойиҳалар аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: