USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда соғлиқни сақлаш хизматларига 557,8 млрд сўм сарфланди

143 марта
Хоразмда соғлиқни сақлаш хизматларига 557,8 млрд сўм сарфланди

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Хоразм вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 557,8 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич мамлакат ҳудудлари кесимида ўртача даражада бўлиб, аҳоли томонидан тиббий хизматларга бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бораётганини кўрсатади.


Умуман олганда, 2025 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 16,5 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга кўп.

Республика бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида – 7,7 трлн сўм, кейинги ўринларда Тошкент вилояти, Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятлари қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, соғлиқни сақлаш соҳасида хизматлар ҳажмининг ўсиши аҳолининг тиббий хизматларга бўлган талабининг ошиб бораётгани ҳамда соҳага хусусий секторнинг фаол жалб этилаётгани билан боғлиқ.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: