USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида электрон рецепт тизими фақат Шовот туманида жорий этилади.

427 марта
Хоразм вилоятида электрон рецепт тизими фақат Шовот туманида жорий этилади.

Ўзбекистонда дори-дармонларни электрон рецепт асосида бериш амалиёти жорий этилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрдан кучга кирган қарорида ўз ифодасини топган.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов сифатида белгиланган 15 та туман ва шаҳарда электрон рецепт орқали дори тайинлаш мажбурий бўлади.


Хоразм вилоятидан ушбу рўйхатга фақат Шовот тумани киритилган.

Шифокорлар энди беморларга ёзиладиган дори воситалари ҳақидаги барча маълумотларни —

  • дори номи (ХПН бўйича),
  • кунлик доза,
  • қабул қилиш усули,
  • миқдори ва давомийлигини
    электрон тарзда киритади ва электрон тасдиқлаш орқали расмийлаштиради.


Бир электрон рецептда 5 тагача дори кўрсатилиши мумкин. Агар бундан ортиқ бўлса, шифокор қўшимча асосланган изоҳ тақдим этиши шарт.

2026 йил якунига қадар мамлакатдаги барча дорихоналар “Электрон рецепт” модули билан реал вақтда маълумот алмашиш имконига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2027 йил 1 январга қадар кучли таъсир қилувчи, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар сақловчи дори воситаларини ҳам электрон рецепт орқали бериш имкониятларини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: