USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманидаги хусусий боғчада болалар хавфсизлиги таъминланяптими? 4 ёшли боланинг аҳволи ота-онани ларзага солди

1 063 марта
Урганч туманидаги хусусий боғчада болалар хавфсизлиги таъминланяптими? 4 ёшли боланинг аҳволи ота-онани ларзага солди

Урганч туманида жойлашган хусусий болалар боғчасида юз берган ҳолат жамоатчилик ўртасида жиддий саволлар туғдирмоқда. Мазкур боғчага қатнайдиган 4 ёшли боланинг юзи тишланган, танаси моматалоқ бўлган, орқа томонлари ва қўллари қизариб кетган ҳолда ота-онасига топширилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Боланинг аҳволини кўрган ота-она шок ҳолатига тушган. Энг ачинарлиси, бу ҳолат болаларни доимий назорат қилиши керак бўлган тарбиячилар кўз ўнгида юз бергани айтилмоқда. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, боғча ходимлари болага нисбатан етарли эътибор кўрсатмаган, натижада боланинг саломатлигига зарар етган.

Мазкур хусусий боғча ўзини 4 йиллик тажрибага эга муассаса сифатида таништиради. Аммо савол туғилади:
4 йиллик тажриба болаларга нисбатан бефарқлик қилиш тажрибасими? Ёки бу ерда масъулият ва назорат масалалари иккинчи ўринга суриб қўйилганми?

Мутахассислар таъкидлашича, болалар боғчасида ҳар бир тарбиячи болалар хавфсизлиги, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати учун жавобгар ҳисобланади. Айниқса, 3–5 ёшли болалар доимий назоратга муҳтож бўлади. Бундай ҳолатлар эса боғча раҳбарияти ва тарбиячиларнинг ишига совуқонлик билан ёндашганини кўрсатади.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича боғча маъмуриятининг расмий изоҳи мавжуд эмас. Ота-оналар эса мутасадди ташкилотлар — мактабгача таълим соҳасига масъул идоралар томонидан текширув ўтказилиши ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилмоқда.

Болалар — жамиятнинг энг нозик ва ҳимояга муҳтож қатлами. Улар ишониб топширилган муассасада бундай ҳолатлар такрорланмаслиги керак. Акс ҳолда, хусусий боғчаларга бўлган ишончга жиддий путур етади.



Изоҳ қолдириш

    • Timur Hamroyev 24 Dekabr 2025 11:21
      Qaysi mfy qarashli ma'lumot qaysi bogcha

Мавзуга алоқадор: