USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ер билан боғлиқ йирик ноқонуний ҳолат фош этилди

865 марта
Хоразмда ер билан боғлиқ йирик ноқонуний ҳолат фош этилди

Хоразм вилоятида ер муносабатлари билан боғлиқ навбатдаги коррупцион ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар маълум қилди.


Маълум бўлишича, Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизматига қарашли катта тезкор вакил Хива шаҳри ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонини уй-жой қуриш мақсадида расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу ноқонуний ҳаракатни амалга оширишда у ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб беришни ваъда қилган. Бироқ, у 30 минг доллар пулни олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан:
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
  • 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди
асосида жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

🔎 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, кейинги пайтларда Хоразм вилоятида ер ажратиш ва унинг мақсадини ўзгартириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар тез-тез кузатилаётгани жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: