USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шовот туманида кузги бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш масалалари муҳокама қилинди

261 марта
Шовот туманида кузги бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш масалалари муҳокама қилинди

Шовот туманида кузги бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришга қаратилган дала ўқув семинари ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўктам Машарипов, соҳа мутахассислари, агрономлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур семинар давомида кузги бошоқли дон экинларини етиштиришда замонавий ва инновацион агротехнологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, табиий ва минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, дала майдонларида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш масалалари юзасидан амалий ва назарий тавсиялар берилди.

Шунингдек, сувни тежаш ва суғориш самарадорлигини ошириш мақсадида ариқларни бетонлаштириш орқали сув йўқотишларини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар иштирокчилари томонидан илғор тажрибалар алмашилди ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, бундай ўқув семинарлари фермер хўжаликларида ҳосилдорликни ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: