USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда энг кўп оилавий корхона қайси ҳудудда фаолият юритмоқда?

530 марта
Хоразмда энг кўп оилавий корхона қайси ҳудудда фаолият юритмоқда?

Хоразм вилоятида оилавий тадбиркорлик аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, вилоятда жами 3 723 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.


Ҳудудлар кесимидаги маълумотларга кўра, оилавий корхоналар энг кўп Урганч шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда 516 та корхона фаолият олиб бормоқда. Вилоят марказида хизмат кўрсатиш, савдо ва ишлаб чиқариш йўналишларида оилавий бизнесга қизиқиш юқори экани шу билан изоҳланади.

Иккинчи ўринда Урганч тумани қайд этилган — 485 та оилавий корхона. Шунингдек, туризм салоҳияти юқори бўлган Хива шаҳрида ҳам оилавий тадбиркорлик жадал ривожланиб, уларнинг сони 433 тага етган.

Кейинги ўринларда Хонқа тумани (399 та), Қўшкўпир тумани (316 та), Боғ‘от тумани (315 та), Янгиариқ тумани (313 та) ҳамда Хива тумани (311 та) жой олган.

Шу билан бирга, Шовот туманида 217 та, Янгибозор туманида 191 та оилавий корхона фаолият кўрсатмоқда. Энг кам кўрсаткичлар эса Ҳазорасп тумани (114 та), Гурлан тумани (67 та) ва Тупроққалъа тумани (46 та) ҳиссасига тўғри келган.

Мутахассислар таъкидлашича, оилавий корхоналарнинг кўпайиши аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда Хоразм вилояти иқтисодий салоҳиятини янада оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: