USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда манзил лавҳалари атрофидаги муаммо: ўзини ўзи банд қилишнинг янги “формуласи”ми?

549 марта
Хоразмда манзил лавҳалари атрофидаги муаммо: ўзини ўзи банд қилишнинг янги “формуласи”ми?

Хоразм вилояти, Богот тумани, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинидан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди. Унда сўнгги пайтларда уй-жойларга янги ном ва манзил лавҳалари ўрнатилиши муносабати билан айрим ҳолатларда аҳолидан асоссиз равишда пул йиғилаётгани билдирилган.

Мурожаатда таъкидланишича, оддий қоғоздан тайёрланган манзил лавҳалари аҳолига 10 минг сўмдан сотилмоқда. Ҳолбуки, бундай лавҳаларнинг асл қиймати 5 минг сўм атрофида экани маълум. Шу боис, аҳоли орасида ушбу жараённинг қонунийлиги ва адолатли экани юзасидан саволлар пайдо бўлмоқда.

Фуқароларнинг таъкидлашича, лавҳалар мажбурий тарзда сотилаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бу эса “Нега қўшимча нарх қўйилмоқда?”, “Ушбу лавҳалар белгиланган талаб ва стандартларга жавоб берадими?”, “Бу жараён ким томонидан назорат қилинмоқда?” каби қатор ўринли саволларни келтириб чиқармоқда.

Мурожаатда, шунингдек, айрим кичик тадбиркорлар ушбу ҳолатни даромад манбаи сифатида фойдаланаётгани, бу эса аҳоли манфаатларига зид экани таъкидланган. Фуқаролар бу ҳолатни ҳазил-қиёс билан “ўзини ўзи банд қилишнинг янги формуласи” сифатида баҳоламоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мурожаат муаллифлари мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу масалага аниқлик киритилишини, манзил лавҳаларига қўйиладиган талаблар, нарх-наво ва назорат механизми очиқ-ойдин тушунтирилишини, энг муҳими, аҳоли манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб қолишмоқда.

Таҳририятимиз ушбу мурожаатни тегишли идоралар эътиборига ҳавола қилиб, масала юзасидан расмий муносабат билдирилишини кутади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: