USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда метан қуйиш шахобчалари соат 16:00 да ёпиладими?

917 марта
Хоразмда метан қуйиш шахобчалари соат 16:00 да ёпиладими?

Хоразм вилоятида бугун метан газ қуйиш шахобчаларининг иш режими юзасидан ноаниқ ҳолат кузатилмоқда. Одатда республика бўйича метан қуйиш шахобчалари соат 10:00 дан 16:00 га қадар ишлаши белгиланган бўлса-да, Хоразмда бу тартиб тўлиқ амал қилаётгани кузатилмади.

Бугунги кунда вилоятдаги аксар метан қуйиш шахобчалари соат 10:00 дан кейин ҳам фаолият юритган, аммо айрим манбаларга кўра, уларнинг соат 16:00 да аниқ ёпилиши айтилмоқда. Мазкур ҳолат ҳайдовчилар орасида тушунмовчилик ва турли саволларни келтириб чиқармоқда.

Айни пайтда Хоразм вилояти бўйича метан қуйиш шахобчаларининг иш вақтига доир расмий изоҳ ёки алоҳида график эълон қилинмаган. Шу сабабли, жойларда иш режими турлича бўлаётгани, қарор ижросида бир хиллик йўқлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Маълумки, Энергетика вазирлиги томонидан метан газ қуйиш шахобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилган бўлиб, бу чора магистрал газ қувурларида босим пасайиши ва аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Хоразм вилоятидаги ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан аниқ ва расмий маълумот берилмаса, аҳоли ва ҳайдовчилар орасидаги ноаниқлик сақланиб қолиши мумкин.

Таҳририятимиз мазкур масала бўйича мутасадди идоралардан расмий муносабат кутиб қолади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: