USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм ИИБ бошлиғи Ҳазораспда сайёр қабул ўтказди

229 марта
Хоразм ИИБ бошлиғи Ҳазораспда сайёр қабул ўтказди

11 январь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва фуқаролар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ҳазорасп туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул Ҳазорасп туманининг “Боғзор” маҳалласида ташкил этилди. Унда фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммоларни жойида ўрганиш, аҳолини қийнаётган масалаларга ўз вақтида ва амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.


Қабул давомида аҳоли томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид, шунингдек ҳуқуқий, ижтимоий, маъмурий ва маиший йўналишлардаги бир қатор мурожаатлар билдирилди. Хусусан, жамоат тартибини таъминлаш, профилактика инспекторлари фаолияти, жиноят ишларини кўриб чиқиш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги низолар, оилавий масалалар ҳамда бошқа муаммолар кўтарилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ҳар бир мурожаатни синчиклаб тинглаб, фуқароларнинг муаммоларига холис ва масъулият билан ёндашди. Айрим масалалар бўйича жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ёки амалий чора кўришни талаб этган мурожаатлар эса тегишли хизмат ва бўлинмалар раҳбарларига юклатилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Сайёр қабул якунланганидан сўнг туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ҳолати ҳам манзилли тарзда ўрганилди. Масъул ходимларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари томонидан аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориш, мурожаатларни жойида кўриб чиқиш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бундай сайёр қабуллар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жойлардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: